Бакалов: "Арсенал" базасида озиқ-овқат ҳам, дори-дармон ҳам йўқ"
11 сен 2013 15:31
Янгиликлар


Бакалов: "Арсенал" базасида озиқ-овқат ҳам, дори-дармон ҳам йўқ"
Эслатиб ўтамиз, "канонирлар"ни клуб рахбарияти ўзгаришидаги муаммолар қийнамоқда. Гап шундаки жамоа раҳбари ўзгармоқда ва аввалги раҳбар Вадим Робиновичдан Александр Онишенко ҳужжатларни қабул қилиб олишида муаммо юзага келди.
Очиғини айтсам клуб келажаги хақида аниқ гап айта олмайман. Ҳозирча ҳеч ким биз билан алоқага чиқмади ва вазият ҳақида изоҳ бермади. На аввалги раҳбардан ва на янгисидан дарак йўқ.
Футболчилар вазиятни тўғри тушунган холда муносабатда бўлмоқдалар. Бунинг учун уларга рахмат деб қоламан. Шундай бўлса ҳам, ҳамма келишувга мувофиқ ойлик маошини олиш, ўзининг севимли машғулоти билан бемалол шуғулланишни хохлайди. Лекин, ҳозирча тишимизни-тишимизга қўйиб чидашдан бошқа иложимиз йўқ. Машғулотлар бўйича йигитларга эътирозим йўқ. Қишдаги воқеалардан сўнг, энди ҳаммаси яхшиланишини кутган эдим. Мен ўзим клубда нима бўлаётганини чуна олмаяпман.
"Биз эски базамизга қайтдик. Янги базада фақатгина бир нечта учрашувларга тайёрлангандик. Бу ерда биз ўзимизни уйимиздагидек ҳис қиляпмиз. База раҳбарияти жамоа ҳолатини тўғри чунишди. Худога шукур, чироқ ва иссиқ сувимиз бор. Лекин озиқ-овқатимиз йўқ, бунга маблағ йўқ. Дори-дармон ва яна кўплаб керакли нарсаларга ҳам пул йўқ", - Бакаловнинг сўзларидан иқтибос келтиради "Спорт-Экспресс".

Фикрлар