UZ

Сўнгги янгиликлар

13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  0 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  7 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  11 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  5 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0

Баҳром Хакимов: "Рақибнинг биринчи голида ўйиндан ташқари ҳолат бордек кўринди" Янгиликлар

Баҳром Хакимов: "Рақибнинг биринчи голида ўйиндан ташқари ҳолат бордек кўринди"

Про-лига 3-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Истиқлол" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Хакимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

"Нефтчи" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Жамоани қабул қилиб олганимга 10 кун бўлди. Бу муддат ичида барибир ўзгартириш киритиш қийин. Йигитлар бор кучлари билан ҳаракат қилишаяпти. Олдинги ўйин билан бугунги ўйинда фарқ сезилди. Футболчилар билан амалий ва назарий машғулотларни олиб бордик. Ўтган гал ҳам айтдим, таркиб мавсумга кеч йиғилган. Бугун йигитлар ёмон ўйнагани йўқ. Тажрибали Мансур Саидов ҳам ўйин давомида ўз иқтидорини намойиш этди. "Нефтчи"нинг кўрсатган ўйини ҳақида жамоа бош мураббийи ўз хулосасини чиқаради. Бизнинг жамоа кучайиб бориши учун вақт керак. Айни дамда "Ҳоким кубоги"да ўйнаган футболчилардан айримлари бошқа жамоаларга ўтиб кетишган. Йигитлар бугун ўйиндан олдин берилган кўрсатмаларни бажаришди. Фикримча бугунги ўйиндаги биринчи голда ўйиндан ташқари холат бор эди. Гол киритган эмас, рақибнинг ҳужумда олдинга ўтган яна бир футболчисида шундай ҳолат кўринди. Буни кўриб чиқяпмиз, балки тегишли тартибда биринчи гол юзасидан эътироз билан чиқармиз. 80-минутда Павел Смоляченкога нисбатан қўполлик ишлатилди. Шахсий фикрим, бу вазиятда пенальти белгиланиши керак эди. 

- Мўйдин Мамазулунов ва Хушнуд Бозоровлар кеч ўйинга қўшилганининг сабаби нима?

- Ҳужумчиларни майдонга туширишдан олдин ҳимояни ҳам ўйлаш керак. Гол ўтказиб юборилган вазиятларда қанот ҳимоячимизга нисбатан эътирозим бор. Барчага имконият бериб кўриб оламиз. Шундан келиб чиқиб уларнинг нимага қодир эканликлари бўйича хулоса қилсак бўлади. Футболчиларни машғулотда ўйиндаги каби кўриш қийин. 

- "Нефтчи" ҳақли ғалабага эришди деб ҳисоблайсизми?

- "Нефтчи" таркиби анча аввал йиғилган. Бизда яна такрорлайман, "Ҳоким кубоги"да ўйнаган кўп футболчилар кетиб қолишган. Ҳозир жамоамизда ўртада ўйнайдиган футболчига бўлган эҳтиёжимиз бор. Жавоҳир Расуловни мажбуран ҳимояга қўйяпмиз, у ҳам аслида марказий ҳимоячи эмас. 

- Ўтган йили таркибда ўйнаган Аҳрор Ўктамов ҳам навбатдаги ўйинларда майдонга тушиши мумкинми?

- Албатта барча футболчиларга имконият берамиз. Ўктамов ҳозирча менинг ўйин услубимда ўз ўрнини топиб олиши керак. Жавоҳир Расулов ўтган мавсумдаги жароҳати сабаб тўлиқ формада эмас. У ўйинлар давомида кучайиб боради.

- "Истиқлол" бош мураббийи сифатида иккита ўйин ўтказдингиз. Айни дамда сизни қайси чизиқлар хавотирга соляпти?

- Мени ҳужум чизиғимиз ташвишлантиряпти. Дарвоза чизиғимиз ёмон эмас, бугунги ўйинда кўплаб вазиятларда жамоамизни қутқарди.



Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика