Баҳром Ҳайдаров: "Умид қиламанки, бу охирги ғалабамиз эмас"
17 авг 2021 21:55
Янгиликлар
Баҳром Ҳайдаров: "Умид қиламанки, бу охирги ғалабамиз эмас"
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Сурхон" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг термизликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров фикрларини билдириб ўтди.
"Бугунги ўйинга йигитларни яхши тайёрлашга ҳаракат қилдик. Кўрганингиздек, умуман бошқача таркиб тушди. Ютаётган таркибимиздан бир киши ўйнади, лекин бу иккинчи таркиблигини билдирмайди. Жамоамизда рақобат кучли эканлигидан далолат бермоқда. Муҳим ғалаба билан мухлисларни табриклайман. Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсам, илк дақиқалардан қарши ҳужумда ўйнамоқчи эдик. Бу фойда келтирди. Ишимиз осонлашди. Кейинги босқич масаласи битта ўйинга боғлиқ эди. Умид қиламанки, бу охирги ғалабамиз эмас. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз", – дейди Баҳром Ҳайдаров.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар