UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  3 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  1 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  2 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  4 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  17 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3

Баҳром Ҳайдаров: “Дурангни ёмон натижа деб ҳисоблайман” Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: “Дурангни ёмон натижа деб ҳисоблайман”

Про лиганинг 21-туридан ўрин олган “Шўртан” - “Қўқон-1912” (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳисоб 1:1 кўринишда бўлиши қайсидир маънода адолатли натижа. Лекин “Шўртан” ҳам, биз ҳам ютиб кетишимиз мумкин бўлган ўйин эди. Вазиятларни якунлашда маҳорат етишмаяпти. Икки жамоа ҳам тенг ўйин кўрсатди. Биринчи бўлимда фаоллик биз томонда бўлди, голдан сўнг шу руҳда давом эта олмадик. Бизга ҳар бир ўйинда 3 очко керак, чунки айни дамда турнир жадвалида 5-ўриндамиз. Дурангни ёмон натижа деб ҳисоблайман. 

- Гол ўтказиб юбориш жисмоний ҳолат билан боғлиқми ёки жамоа ғалаба қозондик деган руҳият билан ўйнадими?

- Жисмоний ҳолатимиз жуда зўр бўлмаса ҳам, ҳархолда яхши. Ҳозирги вазиятда ёмон эмас. Охирги дақиқаларга қадар ҳужумкор ўйнадик. Гол ўтказиб юбориш индивудиал хатолар эвазига юзага келди. Шунинг натижасида асабийлик кузатилди.

- Бугунги дуранг жамоа мақсадларига етишиш ёки етишмаслиги учун қанчалик таъсир кўрсатади?

- Бир томондан бугун “Шўртан” ғалабага эришганида биздан анчайин ўтиб кетарди. Сафарда “Шўртан” билан ўйинда очко олиш ёмон натижа эмас аслида. Лекин биз ҳар ўйинда 3 очко олсак, мақсадга эришамиз. Дуранглар ҳам биз учун ёмон натижага айланиб қолаяпти. Ҳали имкониятимиз бор. Олдиндаги тур ўйинларида жиддий курашамиз.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика