UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Баҳром Ҳайдаров: "Биз учун ҳар бир баҳс финалга тенг" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Биз учун ҳар бир баҳс финалга тенг"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган АГМК - "Сурхон" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида АГМК қатор хавфли ҳужумларни ташкил қилди. Дарвозабонимизнинг ишончли ўйинлари сабаб кўплаб вазиятлар голга айланмади. Тайм ўрталарида эса йигитлар ўзларига келиб олишди ва майдонда эркин ҳаракат қила бошлашди. Иккинчи бўлимда ҳам ёмон ҳаракат қилмадик. Афсуски, ҳимоядаги хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Ўтказиб юборилган голдан сўнг йигитларимизда бир қатор имкониятлар юзага келди, лекин зарбаларимизга аниқлик етишмади. Ортга йўл йўқ. Ўз устимизда ишлашда давом этамиз. Биз учун ҳар бир баҳс финалга тенг. Буни ҳаммамиз яхши ҳис қилиб турибмиз. Эртадан "Навбаҳор" билан ўйинга тайёргарликни бошлаймиз", – дейди Баҳром Хайдаров.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика