UZ

Сўнгги янгиликлар

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  22 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Баҳром Ҳакимов: “Насаф” ғалаба қозониб, туғилган кунимга совға қилса хурсанд бўлардим” Янгиликлар

Баҳром Ҳакимов: “Насаф” ғалаба қозониб, туғилган кунимга совға қилса хурсанд бўлардим”

Маълумки, яна бир неча соатлардан сўнг Қаршида “Насаф” – “Тракторсозий” учрашуви старт олади.
ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган мазкур ўйиндан олдин “аждарлар”нинг собиқ мураббийи Баҳром Ҳакимовни “безовта” қилдик. Буни қарангки, хурсандчилик устига қўнғироқ қилган эканмиз. Боиси Баҳром Мамажонович бугун ўзининг қутлуғ 60 ёшини қарши олмоқда. Мутахассисни табриклаган холда, бўлажак баҳс олдидан фикрларини билишга қизиқдик.

- “Яқинда Қаршига раҳматли Нуриддин ака Зайниевнинг фотихасига борганимда, “Насаф”дагилар билан ҳам учрашиб гаплашгандик. Шунда ОЧЛдаги биринчи ўйин осон бўлмаслигини айтгандим. Ўз мухлисларинг қаршисида илк учрашув катта босим остида ўтади. Чунки фақат ғалаба қозониш талаб этилади. Бугун “Насаф”дан албатта ғалаба кутяпман. Футболчилар ғалаба қозониб, туғилган кунимга совға қилишса хурсанд бўлардим (кулади)” – дея гап бошлади Ҳакимов.

- “Тракторсозий” ҳақида очиғи етарлича маълумотга эга эмасман. Лекин улар ҳам сафардан ижобий натижа билан қайтишга уринади. Бундан ташқари “Насаф”нинг ҳам бугунги кундаги ўйини ҳақида тасаввурга эга эмасман. Мавсумлар оралиғида 2-3та ўйинчи олганидан хабарим бор. Ҳужум чизиғини кучайтириш учун Олександр Коблашни олишди. Менимча бу яхши трансфер бўлди. Сабаби олдинги чизиқдаги рақобатни кучайтириш талаб этиларди. Хуллас шахсий фикримни айтадиган бўлсам, бугун “Насаф” битта тўп эвазига ғалаба қозонади.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика