— Жиззахга фақат ғалаба учун келгандик, — деди Баҳриддин Ваҳобов. — Афсуски, ўйинда ўз дарвозамиздан тезкор гол ўтказганимиз режаларимизни ўзгартирди. Вазиятни ўнглаб, ўртадаги фарқни йўқотгунга қадар катта куч сарфлашимизга тўғри келди. Қолаверса, ғаво ҳароратининг юқорилиги ҳам ҳар икки жамоа аъзолари учун етарлича муаммолар туғдирди. Очиқ футбол намойиш этишга ҳаракат қилдик. Афсуски, якунда битта очкони қўлга киритдик.
Умуман олганда, жамоамизнинг биринчи даврада намойиш этган ўйинлари чакки бўлмади. Аммо ўз хатти-ҳаракатларимдан қониқмадим. Бу йилги мавсумда кўпроқ гол киритишни ўз олдимга мақсад қилгандим. Бироқ биринчи даврада бу борада омадим чопмади. Қисқача айтганда, биринчи даврадан кўнглим тўлмади.
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.