Баҳрайн терма жамоасини ОФК кубоги финалида "Насаф"га ютқазган мураббий бошқаради
21 фев 2024 01:16
Янгиликлар
Баҳрайн терма жамоасини ОФК кубоги финалида "Насаф"га ютқазган мураббий бошқаради
Аввалроқ аргентиналик мутахассис истеъфога чиқарилганди.
Баҳрайн футбол ассоциацияси Осиё кубогидан сўнг аргентиналик Хуан Антонио Пицци билан шартномани бекор қилди ва унинг ўрнига хорватиялик мутахассис Драган Талажични терма жамоаси бош мураббийи сифатида эълон қилди.
58 ёшли мураббий бунга қадар Баҳрайн терма жамоасида техник директор вазифасини бажариб келаётганди. Шунингдек, у фаолияти давомида "Ал Иттиҳод", "Кувайт СК", "Ал Файсали" ва бошқа бир қатор Осиё клубларини бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мутахассис ОФК кубоги финалида "Қувайт СК" жамоаси бош мураббийи сифатида Қаршида "Насаф" меҳмони бўлганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар