Баҳодир Насимов: “Бунёдкор” Қаршида ғалаба учун ўйнайди”
28 май 2016 07:46
Янгиликлар
Баҳодир Насимов: “Бунёдкор” Қаршида ғалаба учун ўйнайди”
“Насаф” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан “қалдирғочлар” ҳужумчиси Баҳодир Насимовнинг ўйинолди фикрлари билан қизиқдик.
- Ўзбекистоннинг энг кучли жамоалари бир-бирларига рақиб бўлмоқда. Ўйлашимча, ҳар иккала жамоа учун ҳам осон ўйин бўлмайди. Лекин биз чемпион бўлмоқчи эканмиз, демак ҳар қандай баҳсда ғалаба қозонишимиз керак. “Бунёдкор” ғалаба учун ўйнайди. “Насаф” – яхши жамоа. Улар ҳам ғалабани ўйлаб тўп тепишади. Шу боисдан ҳам қизиқ баҳс остонасида турибмиз. Фикримча, ҳужумкор ва очиқ футбол бўлади. Биз учун энг муҳими кичик ҳисобда бўлса ҳам ғалаба қозониш, - дейди Баҳодир Насимов.
"Бунёдкор" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
14:27
⚡️"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи учун қайдномага киритди 44
12:51
"Манчестер Сити" қишки трансферларга 212 миллион евро ишлатди - бу тарихдаги иккинчи натижа 44
Фикрлар