UZ

Сўнгги янгиликлар

23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  4 23:07АПЛ. "Арсенал" — "Челси". Парти, Сака ва Мудрик асосий таркибда  3 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  148 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  14 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  11 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  3 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  4 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3

Баҳодир Насимов: «Озарбайжонга пул учун кетмадим» Янгиликлар

Баҳодир Насимов: «Озарбайжонга пул учун кетмадим»

Ўзбекистон миллий термасининг собиқ ҳужумчиси Баҳодир Насимов фаолиятини яна Озарбайжон чемпионатида давом эттирмоқда.

Ҳам­юртимиз «Кешла» клуби билан шартнома имзолади. Ўтган мавсум мамлакат кубоги соҳиби бўлиб, Европа Лигасининг саралаш баҳсларида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган бу клуб Насимов орқали ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган. Баҳодир учун ушбу мамлакат футболи бегона эмас.

Тажрибали ҳужумчи 2010|2011 йиллар мавсумида Бокунинг «Нефтчи» клуби сафида Озарбайжон чемпионати тўпурари бўлганди. Насимов 2014 йили «Нефтчи»ни тарк этганди. Шундан кейин у Эроннинг «Падидеҳ», Жанубий Кореянинг «Ансан» клубларида ўйнади.

Орада «Бунёдкор» шарафини ҳам ҳимоя қилди. Футболчи сўнгги ярим йилни «Бухоро» сафида ўтказиб, 11та ўйинда 3та гол урди. 

- Баҳодир, Озарбайжон клубига ўтиш варианти қандай пайдо бўлди?

- Агентлар Озарбайжон жамоасидан таклиф бўлаётганини айтишди. Клубдаги шароитлар, жамоа олдига қўйилган вазифаларни ўрганиб чиққач, бу таклифга розилик бердим.

- «Бухоро»дан осонликча қўйиб юборишмагандир?

- Ҳа, албатта. Чунки жамоа билан ҳали амалда шартномам бор эди. Лекин бошқа томондан олиб қарасак, келишувда хориж клубларидан таклиф тушса, қўйиб юборишлари ҳақида банд ҳам киритилганди. Ана шу имкониятдан фойдаланиб, Озарбайжон чемпионатига йўл олдим. Мени тўғри тушунгани учун Улуғбек Бақоевга миннатдорлик билдираман.

- Озарбайжон клубининг таклифи нимаси билан қизиқарли бўлди? Ёки маош «Бухоро»дагидан кўпми?

- Йўқ, биринчи галда «Кешла»нинг Европа Лигасида иштирок этиши диққатимни ўзига тортди. Иккинчидан, ўзимни яна бир бор легионер сифатида синаб кўриш имконияти юзага келгани учун бу чақирувга рад жавобини бера олмадим. Учинчидан, Озарбайжон чемпионати мен учун бегона эмас.

Бир неча йил давомида ушбу мамлакатнинг энг машҳур жамоаси - «Нефтчи» шарафини ҳимоя қилдим. 2011 йилда Озарбайжон чемпионати тўпурари ва кетма-кет уч маротаба мамлакат чемпиони бўлдим. Ана шу омиллар «Кешла» таклифини қабул қилишимга замин яратди. Яширмайман, таклифнинг молиявий томонини ҳам ўйладим. Лекин бу энг биринчи масала эмас.

- Бош мураббий маҳаллий мутахассисми? У билан гаплашиб олдингизми?

- «Кешла» клубининг мураббийи украиналик. У билан гаплашиб олгандик. Лекин Европа Лигасининг биринчи босқич илк учрашувидаги йирик мағлубиятдан сўнг Максимов истеъфога чиқарилди.

- Жамоа билан танишишга улгурдингизми? Клубда аввал бирга ўйнаган футболчилар борми?

- Ҳа, бор. Шу боис, янги жамоага киришиб кетиш жараёни қийин кечмади. Клуб билан яқиндан танишиб чиқдим ва бу жараён ҳамон давом этмоқда.

- Машғулотларда фарқ сездингизми?

- Энди 2-3та машғулотда иштирок этганим учун катта фарқ сезмадим. Бош мураббий ҳам истеъфога чиқарилди. Шу сабабли ҳали тактика ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасман. Янги тайинланадиган мураббий ўзининг футболга янгича қарашларини жорий қилса керак.

- Европа Лигасининг биринчи ўйи­­н­ида майдонга тушмадингиз. Бунинг сабаби нимада? Ёки рўйхатдан ўтказишга улгуришмадими?

- Йўқ, УЕФАга берилган рўйхатда исм-шарифим бор. Лекин виза ўз вақтида тақдим этилмагани учун илк ўйинда майдонга тушмадим. Кейинги ўйинларда бундай муаммо бўлмайди.

- Жамоада сиздан бошқа легионерлар ҳам борми?

- Бор, албатта. Мендан ташқари яна олти нафар хорижлик футболчи бор. Шулардан 3-4 нафарини танийман, улар олдин ҳам Озарбайжон чемпионатининг бошқа клубларида ўйнашган.

- Ҳозир қаерда яшаяпсиз?

- Алоҳида уй беришган.

- Клуб раҳбарияти «Кешла» олдига чемпионат учун аниқ вазифа қўйганми?

- Мавсумни еврокубокларга йўлланма берувчи ўринларда якунлашимиз керак.


К.АЛИМОВ суҳбатлашди. "Интерфутбол" газетаси

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика