UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  4 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  1 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 07:40Суперлига. "Насаф" – "Қўқон-1912" 3:0  1 07:30Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  4 01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  4 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  1 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  4 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0 00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  4 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  4 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64

Баҳодир Насимов барибир Эронда фаолият олиб борадиган бўлди Янгиликлар

Баҳодир Насимов барибир Эронда фаолият олиб борадиган бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Баҳодир Насимов яқинда Эрон чемпиони "Фулад" клуби билан шартнома туза олмагани ҳақида хабар берилганди.
Баҳодир Насимов куни кеча Эроннинг "Падидеҳ" Хуросон клуби билан 1 йиллик шартнома имзолади.

Самарқандлик 27 ёшли ҳужумчи ёзга қадар Эрон Про-лигасида Машҳад шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган клуб сафида тўп тепади.

Бу ҳақда "Динамо" клуби матбуот котиби Усмон Ибодов твиттердаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Маълумот учун, Хуросоннинг "Падидеҳ" клуби 2005 йил ташкил топган. Жамоа эгаси "Падидеҳ" компанияси ҳисобланади. Клуб ўз ўйинларини 35000 томошабинга мўлжалланган "Самен Ал Аеме" стадионида ўтказади. Айни пайтда маҳаллий мураббий Алиризо Марзбан бош мураббий сифатида ишламоқда.

"Падидеҳ" ўтган мавсум қуйи лигада иштирок этиб биринчи ўринни банд этиб ва Эрон Про-лигасига йўлланма олганди.

12 турдан сўнг Насимовнинг янги жамоаси 17 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 9-поғонасида бормоқда.

Жамоада хорватиялик Игор Прахич, черногориялик Милан Йованович ва сербиялик Зоран Кнежевич каби легионерлар фаолият олиб боришмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика