UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  11 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  1 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  10 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  17 18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" 4:1 (матнли трансляция)  3 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  12 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0

Баҳодир Аҳмедов: "Ушбу мавсумда кўплаб жамоалар чемпионликни мақсад қилганди" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Ушбу мавсумда кўплаб жамоалар чемпионликни мақсад қилганди"

"Кентекс" жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ушбу мавсум якунлари, финал таассуротлари ҳақида фикрларини ўртоқлашди.

- Осон бўлмади. Қийин ўйинлар бўлди. Ўз навбатида ПФЛ ва ЎФА раҳбариятига миннатдорлик билдираман. Улар мавсумни яхши ўтказиб беришди. Шунингдек, чемпионатдаги жамоаларга ҳам кучли рақобат учун раҳмат айтмоқчиман. Ушбу мавсумда қўлга киритилган совринлар учун Жиззах вилояти Ҳокими Эргаш Салиевга ҳам ташаккур изхор қилмоқчиман. Ушбу инсон сабабли яхши жамоа туздик. Биргаликда икки совринни қўлга киритдик.

- Мавсум жамоа учун оғир бошланди. Мавсум якунига қадар икки соврин қўлга киритишингизни кутганмидингиз?

- Менимча бирор жамоа олдиндан ғалаба қозонишини билмайди. Чунки ҳозир барча жамоалар ғалаба учун ўйнамоқда. Мавсум бошида бир неча жамоалар чемпионликни вазифа қилди. Йигитлар аста-секин ўз ўйинини топиб олганидан кейин чиройли ғалабалар қўлга киритила бошланди.

- Кубокдаги қайси ўйинлар қийин бўлди?

- Менимча деярли барча баҳс қийин бўлди. Нафақат биз, балки, бошқа учрашувларда ҳам рақобат кучли ўтди. Бугун "Пахтакор" ҳам яхши ўйин кўрсатди. Бугун ўз имкониятларимиздан фойдаланганимиз учун ғалабага эришдик. 

- Ярим финалда ўзингизнинг терма жамоадошингиз Нодир Элибоевнинг жамоасига қарши баҳс олиб бордингиз. Бу ўйиндан қандай таассуротлар қолди?

- Жамоа яхши экан, улар қаршилик кўрсата олишди. Тажриба эвазига уларни мағлуб этдик.

- Одатда совринлар қўлга киритилганида раҳбарият томонидан рағбатлантирилади. Сир бўлмаса жамоага нималар совға қилинади?

- Ҳа, ваъда қилинган. Совғалар топширилади, ўшанда барча билиб олади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика