UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  1 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  2 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  1 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  1 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  1 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  1 08:31"Балки биз чемпион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  4 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  10 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  3 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  4 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40

Баҳодир Аҳмедов терма жамоадаги йўқотишлар ва Озарбайжонга неча нафар ўйинчи олиб кетиши ҳақида гапирди Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов терма жамоадаги йўқотишлар ва Озарбайжонга неча нафар ўйинчи олиб кетиши ҳақида гапирди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда.

Кечаги машғулотлар ҳақида бироз аввал батафсил маълумот берган эдик. Қуйида эса бош мураббий Баҳодир Аҳмедовнинг фикрларини ўқишингиз мумкин.

Фото Футзал. Ўзбекистон МТЖ таркибида йўқотишлар бор, кечаги машғулотдан ГАЛЕРЕЯ


"Машғулотлар кўнгилдагидек давом этаяпти. Фақатгина Даврон Чориевда жароҳат бор ва машғулотларда иштирок эта олмаяпти. Ҳозирча у индивидуал тарзда шуғулланмоқда. Қолган ҳамма соғ-саломат ва улардан кўнглим тўқ", - дея фикрларини бошлади Б.Аҳмедов.


- Чориев ўнг оёқ суяги дарс кетиши сабаб Озарбайжонга бормаслиги аниқ бўлибди. У Осиё чемпионатига қадар сафга қайтишга улгурадими?
- Терма жамоа шифокорлари билан бу борада суҳбатлашдик. Улар менга Даврон қитъа биринчилигига қадар тикланишга улгуриши айтишди. Шунга умид қиламиз.

- Бугунги машғулотда Жавлон Аноров ҳамда Артур Юнусов кўринмади. Сабаб?
- Жавлон шахсий сабабга кўра эрталабки машғулотни ўтказиб юборди. Кечқурунги машғулотда у яна биз билан бирга бўлади. Артур эса жароҳати борлиги сабаб терма жамоа ихтиёридан кетди. Лекин, у Осиё чемпионатига бориши мумкин бўлган ўйинчилар 25талигида қолади.

- Озарбайжонга неча нафар футзалчи олиб кетилади?
- Бокуга 15 нафар футзалчини олиб кетамиз. Улардан икки нафари дарвозабон, 13 нафари ўйинчи бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон мезбонлик қиладиган Осиё чемпионати шу йилнинг 12 сентябрдан 4 октябрга қадар Литвада ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига йўлланма беради.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика