

Ушбу турнир таассуротлари юзасидан Баҳодир Аҳмедов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Турнир юқори даражада ўтди. Асосийси барча ўйинларда ғалаба қозониб Осиё чемпионатига йўлланма олдик.
Бугунга келиб Осиёда футзал ривожланмоқда. Исталган терма жамоадан хавф кутиш мумкин. Шу боис жиддий тайёргарлик кўрдик. Қуръа бизга қандай рақибларни тақдим қилади, билмайман. Ўзбекистон терма жамоаси ҳар бир мусобақага юқори мақсад билан боради ва ўз ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилади",- дейди Баҳодир Аҳмедов.



