UZ

Сўнгги янгиликлар

16:02Ферлан Менди "Реал"да қоладими?  0 15:30А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" ўз майдонида "Лечче"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  11 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  0 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  4 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  4 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  11 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  27 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  8 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  15

Баҳодир Аҳмедов: "Гуруҳда фаворит Ўзбекистон. Лекин ҳаммасини ўйинларимиз кўрсатади" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Гуруҳда фаворит Ўзбекистон. Лекин ҳаммасини ўйинларимиз кўрсатади"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси яқинда бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида Осиё чемпионатидаги рақибларини билиб олди.

Биз бу борада терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик. 


Футзал. 27 сентябрда бошланадиган Осиё Кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Тожикистон ва Туркманистон билан бир гуруҳдан жой олди


"Қуръа натижаларини ёмон демаган бўлардим. Ҳозирда Осиёда кучсиз рақиб йўқ. Барча жамоа ўзига яраша кучга эга.  Гуруҳимиздаги Туркманистон, Тожикистон ҳам яхши ўйин кўрсатмоқда. Осиё чемпионатида кутилмаган вазиятлар, натижалар рўй бериши мумкин. Бунга аввал ҳам гувоҳ бўлганмиз. Шундай экан, ҳар бир ўйинга жиддий қараш керак. Гуруҳда бизни фаворит сифатида кўрсатишмоқда. Лекин ҳаммасини ўйинларимиз кўрсатади. 

Ўзбекистон кубоги учрашувлари якунлангач йигитларга бироз дам бериб, тайёргарликни бошлаймиз. Ўртоқлик учрашувларига рақиблар гаплашиляпти. Биласиз, ёзда бу жараён қишга нисбатан қийинроқ. Чунки бу пайтда кўпчилик дам олади. ФИФА кунлари бўлмайди. 

Қувайт, Таиланд терма жамоаларини ҳам кузатмоқдамиз. Ўзимизнинг, уларнинг янги ўйинларини кўриб таҳлил қиламиз. Унумаслик керакки, футзалда ҳамма нарса бўлиши мумкин",- дейди Баҳодир Аҳмедов

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича 17-Осиё Кубоги 27 сентябрдан 8 октябрга қадар Кувайтда бўлиб ўтади. Ўзбекистон "Б" гуруҳида Баҳрайн ҳамда қўшни давлатлар Тожикистон ва Туркманистон билан куч синашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика