UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  0 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  7 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  4 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  3 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  14 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  4 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  4 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  17 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  7

Баҳодир Аҳмедов: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик"

Эронда давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳслари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Непал билан тўқнаш келди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Натижада футзалчиларимиз қитъа чемпионати финал босқичи йўлланмасини нақд қилишди.

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати-2020га чиқди

Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

"Непал терма жамоаси бугун анча яхши ўйин намойиш этди. Непалликлар бизга етарлича қаршилик кўрсатишга уринди. Якунда қайд этилган натижадан хурсандман. Аммо, бутун ўйин давомида шогирдларим ҳаракатларидан тўла мамнун бўлдим, дея олмайман. Зеро жуда кўплаб вазиятларда кичик хатоларга йўл қўйдик, кўплаб қулай имкониятлардан унумли фойдалана олмадик. Бироқ асосийси – мазкур учрашувда ҳам ғалаба қозона олдик ва натижада Осиё чемпионати финал босқичига йўл олдик.

Бугун бир қатор ёш футзалчиларимизга ўйин амалиётини тақдим этдим. Улар мана шундай учрашувларда ўйнаб, секин-аста тажриба тўплаши лозим.

Энди олдинда яна бир муҳим ўйин турибди. Биз ҳар бир учрашувда фақат ғалаба қозонишга уринамиз. Тожикистон билан бўладиган учрашувда ҳам фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз", - деди тажрибали мутахассис.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика