UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  35 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  24 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

Бабаян борасидаги миш-миш, голни нишонлаш услуби - "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилди Янгиликлар

Бабаян борасидаги миш-миш, голни нишонлаш услуби - "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилди

"Локомотив" - "Сурхон" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "темирйўлчилар" устози Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Барчани ғалаба билан табриклайман. Жамоанинг бугунги ўйини ва натижасидан мамнунман. Узоқ вақт давомида мураббийлар штаби ушбу схемада ишламаганди. Ундан ташқари, Андрей Геннадьевичнинг ўзи ҳам бу ерда анчагина вақт фаолият олиб борган, жамоанинг ички муҳити борасида хабарга эга. Ўйиннинг бошида биз рақибдан кўра ҳужумда камроқ ўйнадик, агрессив бўлмадик. Аммо шундай бўлса ҳам, рақибга яхшигина муаммолар туғдира олдик. Кейинчалик яхши ўйин кўрсатдик. Ўйин 6 очколик бўлди. Бугун ғалабага эришганимиз жуда ҳам яхши иш бўлди.

- Жамоа бош мураббийи ўзгариши мумкинлиги борасидаги миш-мишлар футболчиларга қандай таъсир ўтказмоқда?
- Биз ҳар доимгидек ўйнаяпмиз. Бош мураббий ўзгариши борасидаги саволга жавобни ўзингиз бердингиз. Бу миш-миш. Жамоанинг ичида бундай гаплар бўлаётганини сезмаяпман. Дуранг ўйнаган ўйинларимизда ҳам жамоа яхши ўйин кўрсатди. Бугун эса биз рақибдан кўра кўпроқ гол киритдик. Сиз айтган гаплар натижага таъсир қилмаяпти. Бу ердагиларнинг барчаси профессионал. Биз ҳар доимгидек ишлаяпмиз. Агарда мураббий нотўғри ишлаётган бўлганида футболчилар норозилигини билдирган бўларди. Аммо бизда барча юқори ғайрат билан ишлаяпти.

- Саволни бошқачароқ бераман. Раҳбарият сизга ишонч билдиряптими?
- Ҳа, мен буни сезяпман. Айтганимдек, бизда барча профессионал.

- Голни нишонлаш бундай бўлганига қандай изох берасиз?
- Бизга яқин бир инсон бор. Бугун унинг туғилган куни. Бу унга бўлган совға.

Ислом Тўхтахўжаев: - Ҳисоб 5:1, бунга қараб кўпчилик баҳс биз учун осон ўтган деб ўйлайди, аммо бундай эмас. Ўйин қийин бўлди. Дастлабки икки голни уриб олганимиз учун барчаси яхши кечди.

Ҳамма жамоаларда мураббийлар ўзгариши мумкин. Биз каби юқори мақсадларга эга жамоаларда доимо бир мағлубиятдан кейин мураббийни алмаштириб юборишлари ҳеч гап эмас. Ўша вақтларда ОЧЛда ҳам ўйнаётгандик, бир ҳафтада иккита ўйин ўтказаётгандик. Энди эса бир ҳафтада бир ўйин, тикланиб олиш учун вақт бўлмоқда. Бабаян жамоани бошқариши мумкинлиги борасидаги миш-мишлар эса, балки бизнинг фойдамизга ишлаётгандир...

Рейтинг: -60   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика