UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  11 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

БАА - Ўзбекистон учрашуви келишилганмиди? Янгиликлар

БАА - Ўзбекистон учрашуви келишилганмиди?

Кеча "Тезкор студия"нинг навбатдаги сони бўлиб ўтди.

Узоқ йиллар мобайнида Ўзбекистон миллий терма жамоасида турли лавозимларда фаолият юритиб келган Алишер Никимбаев “Тезкор студия”да Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган, амалда биз учун ўз аҳамиятини йўқотган сўнги тур БАА билан келишилган дея гумон қилинган учрашув ҳақида батафсил фикр билдирди.

“1997 йил, ЖЧ-1998 саралаши, Қозоғистон билан ўйиндан олдин терма жамоага бразилиялик Вега Да Силва таклиф қилинди. Биз БАА билан ўйиндан рақиб билан бирга Абу-Дабидаги меҳмонхонага жойлашдик. Амирликлар мураббийи ҳам бразилиялик эди. Улар иккиси шу ерда суҳбатлашиб қолишди. БАА устози Да Силвага шундай деганди: "Биласанми, сизлардан бир киши келиб Ўзбекистон БААга ютқазиб беришни таклиф қилди".

Ўзбекистон терма жамоасида имконият қолмаганди, БААда эса жуда кичик бўлсада имконият бор эди. Улар биздан айнан ким шундай таклиф билан чиққанини кўрсатишган, ҳозир унинг кимлигини айтмоқчи эмасман, вазият чигаллашиб кетади. У маълум муддат ўзбек футболидан йўқолиб қолди, кейинроқ қайтди ва ҳозирга қадар ишлаб келмоқда. Умуман олганда бундай ҳолатлар кўп бўлган, аммо далил доим ҳам йўқ”,- деди футбол мутахассиси.

Маълумот учун, ўша БАА - Ўзбекистон учрашуви 0:0 ҳисобида якунланган эди.

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика