UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Азизбек Ҳайдаров: "Телеграм гуруҳлар орқали фикр алмашиб турибмиз" Янгиликлар

Азизбек Ҳайдаров: "Телеграм гуруҳлар орқали фикр алмашиб турибмиз"

"Тезкор студия" меҳмони бўлган ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи Азизбек Ҳайдаров карантин пайтида иш қандай кетаётгани борасида ўз фикрларини билдирди.

Видео "Тезкор студия". Равшан Эрматов, Алишер Никимбаев, Диёр Имомхўжaев, Азиз Ҳайдаров ва бошқалар

- Ҳаммага Ассалому Алайкум деб қоламан. Ҳаммамизнинг бошимизга тушган шу кунлар тезроқ ортда қолсин ва яна қувончли кунларга қайтайлик деб ҳар куни ниятдамиз. 

- Карантин пайтида уйда қолаётган бўлсак-да, Телеграм гуруҳлар орқали барча терма жамоалар мураббийлари билан мулоқот қилиб турибмиз. Ҳар бир ёш бўйича Телгерам гуруҳларимиз бор ва мутахассислар билан ўзаро фикр алмашиб турамиз. Футболчилар ҳар куни машғулотларни видео тарзида юборишяпти, биз эса бу борада ўз маслаҳатларимизни беряпмиз. 

- Футболчиларнинг уйдаги машғулотларини Мирко Йеличич (Ўзбекистон МТЖ жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи) ва бошқа ёш тоифасидаги футболчиларнинг машқларини бошқа мураббийлар кузатиб боришмоқда. Яна бир маълумот, ҳозир ҳар бир терма жамоада психолог ва диетолог иш бошлаган. Бу ўринда футболчиларнинг тўғри овқатланишига ҳам катта эътибор беряпмиз. Чунки уйда ўтиргандан кейин барибир ҳаракат кам бўлади. 

- Карантин даври ортда қолиб яна футбол ўйинлари давом эттириладиган бўлса, бунга ҳаммамиз тайёр бўлишимиз керак. Шу боис футболчилар учун уйдаги машқлар ва уларни назорат қилиш муҳим аҳамият касб этади, - дейди Азизбек Ҳайдаров.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика