UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  0 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  18 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  5 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  4 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18

Азизбек Амонов: "Тажрибали футболчилар майдонда ёрдам беришмоқда" Янгиликлар

Азизбек Амонов: "Тажрибали футболчилар майдонда ёрдам беришмоқда"

Олий Лига 3-турининг қолдирилган беллашувида “Локомотив” “Металлург”га қарши баҳс юритди ва 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашувда “Локомотив” жамоасининг ёш ярим ҳимоячиси Азизбек Амонов Олий Лигадаги дебют голини киритишга муваффақ бўлди. Истеъдодли футболчи клуб матбуот хизматига ўзининг ўйин хусусидаги фикрларини билдириб ўтди:

- “Металлург”га қарши қийин учрашув ўтказдик. Сабаби рақиб жамоа ҳам анча яхши ўйин намойиш этди. Лекин якунда барибир “Локомотив” 3 очкони қўлга кирита олди.

Ушбу ғалабада менинг ҳам оз бўлса-да хиссам борлигидан мамнунман. Мураббийлар ишониб майдонга туширишди. Уларнинг ишончини оқлашга уриндим. Қўлдан келганча ҳаракат қилдим. Гол киритилган вазиятда эса жамоадошларимнинг улуши жуда катта бўлди. Айнан улкан тажрибага эга футболчилар менга майдонда қандай ҳаракатланишим борасида тавсиялар бериб туришди. Бундай қўллаб-қувватлашдан мамунман.

Кейинги ўйинларда ҳам жамоамиз ғалаба қозонаверишини истайман. Ғалаба – бутун жамоаники. Унда бугун майдонга чиққан барча-барчанинг хиссаси бор, - дейди ёш футболчи.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика