UZ

Сўнгги янгиликлар

10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  0 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  5 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  7 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  32 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0

Азизбек Амонов: "Тажрибали футболчилар майдонда ёрдам беришмоқда" Янгиликлар

Азизбек Амонов: "Тажрибали футболчилар майдонда ёрдам беришмоқда"

Олий Лига 3-турининг қолдирилган беллашувида “Локомотив” “Металлург”га қарши баҳс юритди ва 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашувда “Локомотив” жамоасининг ёш ярим ҳимоячиси Азизбек Амонов Олий Лигадаги дебют голини киритишга муваффақ бўлди. Истеъдодли футболчи клуб матбуот хизматига ўзининг ўйин хусусидаги фикрларини билдириб ўтди:

- “Металлург”га қарши қийин учрашув ўтказдик. Сабаби рақиб жамоа ҳам анча яхши ўйин намойиш этди. Лекин якунда барибир “Локомотив” 3 очкони қўлга кирита олди.

Ушбу ғалабада менинг ҳам оз бўлса-да хиссам борлигидан мамнунман. Мураббийлар ишониб майдонга туширишди. Уларнинг ишончини оқлашга уриндим. Қўлдан келганча ҳаракат қилдим. Гол киритилган вазиятда эса жамоадошларимнинг улуши жуда катта бўлди. Айнан улкан тажрибага эга футболчилар менга майдонда қандай ҳаракатланишим борасида тавсиялар бериб туришди. Бундай қўллаб-қувватлашдан мамунман.

Кейинги ўйинларда ҳам жамоамиз ғалаба қозонаверишини истайман. Ғалаба – бутун жамоаники. Унда бугун майдонга чиққан барча-барчанинг хиссаси бор, - дейди ёш футболчи.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика