UZ

Сўнгги янгиликлар

23:23АПЛ. "Манчестер Сити" – "Фулхэм". Таркиблар маълум!  6 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  1 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  6 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  1 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  10 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  6 20:28"Реал" ва УЕФА Европа футболи манфаати йўлида келишувга эришишди  13 19:56"Мадрид ўз тарихидаги шармандаликни яширмоқчи!" — Тони Фрейша "Реал"ни қоралади  19 19:39"Буни "Реал"дан сўранг!" — Ханси Флик Мадрид клубининг Кубокдан чиқиб кетганига шаъма қилди  19 19:30Назорат баҳси. "Динамо" Арманистоннинг энг совриндор жамоасини мағлуб этди  9 19:25Мбаппе жазодан қутилиб қолди! Ҳакам "Мадрид" юлдузининг "қилиғи"ни пайқамай қолган  3 18:53"Барселона"нинг икки етакчиси "Атлетико" билан ўйнамайди  5 18:18Расман: Игорь Суров — «Машъал» бош мураббийи!  9 18:00Антирекорд! Томас Франк — "Тоттенхэм" тарихидаги энг ёмон мураббий  1

Азиз Тўхтабоев: “Ҳисоб ўйинга мос бўлди дея олмайман” Янгиликлар

Азиз Тўхтабоев: “Ҳисоб ўйинга мос бўлди дея олмайман”

Coca Cola суперлига 24-тур доирасидаги "Қўқон-1912" – АГМК учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Азиз Тўхтабоев қатнашди.

- Бугунги ўйинга айтадиган бўлсак, рақибга ҳурмат сақлаган ҳолда айтадиган бўлсак, ҳисоб ўйинга мос бўлди, дея олмайман. Футболчиларимиз охиригача курашишди. Бугун бизга омад етишмади. Мухлисларимизга шундай об-ҳавода бизни стадионга келиб қўллаб-қувватлаб турганликлари учун раҳмат айтамиз.

Ойбек Рустамов, Мурод Холмуҳаммедов ва Ҳожимат Эркиновлар турли терма жамоалар йиғинида бўлиб қайтишди. Шунинг учун Ойбек ва Хожиматни захирадан майдонга туширишга қарор қилдик.

Яна бир бор айтаман бугунги баҳсда бизга омад етишмади. Футболчиларга вазиятларни голга айлантиришда бироз совуққонлик ҳам етишмади. Қолаверса АГМК дарвозабони бугунги ўйинда жуда ишончли ўйин намойиш қилди.

Бизни олдинда иккита водий “дерби”си кутиб турибди. Водийда “дерби”лар доим жанговор ўтади. Олдиндаги ўйинларга  фақат ғалаба қозонишни кўзлаган ҳолда  тайёргарлик кўрамиз.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика