UZ

Сўнгги янгиликлар

07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  2 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  3 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  1 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  3 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  3 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  6 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  11 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2

Азиз Ибрагимов: “Андижон”ни элитада қолганидан хурсандман” Янгиликлар

Азиз Ибрагимов: “Андижон”ни элитада қолганидан хурсандман”

Жорий мавсумнинг иккинчи қисмини “Андижон”да ўтказган Азиз Ибрагимов янги жамоасида ҳар томонлама ўзини кўрсата олди.
Ёзда клуб машғулотига илк келганидаёқ мураббийнинг майдондаги ёрдамчиси бўлишга интилишини айтганида, мухлислар тўлқинланиб кетишганди. Ибрагимов айни дамда Прагада шахсий ишлари билан бўлиб турибди. У билан боғланиб, “Андижон”ни элитада қолиши ва бошқа мавзулар ҳақида суҳбатлашдик.

- Азиз ака, “Андижон”ни келгуси мавсум ҳам олий лигада иштирок этиши эълон қилинди. Бундан хабарингиз бўлса керак?
- Ҳа, бу ҳақда интернетда ўқидим ва ўзимга ҳам айтишди. Қувонарли хабар. Бундан фақат хурсанд бўлдим.

- Бу сиз учун кутилмаган хабар бўлди?
- Йўқ, олдинроқ бу ҳақда футбол мутахассислардан эшитгандим. Шундан кейин қандайдир умид бор эди.

- Келаси йил олий лигада жамоалар сони 16та бўлишига фикрингиз қандай?
- Мен фақат андижонлик мухлислар учун хурсандман. Уларни мамлакатимиздаги етакчи ишқибозлар дея оламан. Бундай жонкуяр фанатларга эга бўлган вилоятнинг олий лигада жамоаси бўлиши шарт деб ўйлайман. Ишонаманки келаси мавсум трибуна ашаддий ишқибозлар билан тўлиб тошади.

- Энди “Андижон” билан ҳамкорликни давом эттирасизми ёки...
- Клуб билан тузган амалдаги шартномам якунига етди. Ҳозирча бир тўхтамга келганим йўқ. Вақт кўрсатади.

- Айтганча бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна миллий терма жамоа йиғинига чақирув олдингиз...
- Ҳа, гарчи “Андижон” турнир жадвалида сўнгги поғонани банд этган бўлишига қарамай миллий терма жамоамиз устози Миржалол Қосимов мени ҳам навбатдаги ташкил этиладиган йиғинларга таклиф этди. Бунинг учун мураббийдан миннатдорман ва унинг ишончини оқлаш учун бор кучим билан ишлайман.

- Прагадан қачон қайтасиз?
- Насиб қилса 21 ноябрь, жума куни Тошкентда бўламан.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика