UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  0 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  1 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  2 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   4 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  9 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13

Азиз Ибрагимов: “Андижон”ни элитада қолганидан хурсандман” Янгиликлар

Азиз Ибрагимов: “Андижон”ни элитада қолганидан хурсандман”

Жорий мавсумнинг иккинчи қисмини “Андижон”да ўтказган Азиз Ибрагимов янги жамоасида ҳар томонлама ўзини кўрсата олди.
Ёзда клуб машғулотига илк келганидаёқ мураббийнинг майдондаги ёрдамчиси бўлишга интилишини айтганида, мухлислар тўлқинланиб кетишганди. Ибрагимов айни дамда Прагада шахсий ишлари билан бўлиб турибди. У билан боғланиб, “Андижон”ни элитада қолиши ва бошқа мавзулар ҳақида суҳбатлашдик.

- Азиз ака, “Андижон”ни келгуси мавсум ҳам олий лигада иштирок этиши эълон қилинди. Бундан хабарингиз бўлса керак?
- Ҳа, бу ҳақда интернетда ўқидим ва ўзимга ҳам айтишди. Қувонарли хабар. Бундан фақат хурсанд бўлдим.

- Бу сиз учун кутилмаган хабар бўлди?
- Йўқ, олдинроқ бу ҳақда футбол мутахассислардан эшитгандим. Шундан кейин қандайдир умид бор эди.

- Келаси йил олий лигада жамоалар сони 16та бўлишига фикрингиз қандай?
- Мен фақат андижонлик мухлислар учун хурсандман. Уларни мамлакатимиздаги етакчи ишқибозлар дея оламан. Бундай жонкуяр фанатларга эга бўлган вилоятнинг олий лигада жамоаси бўлиши шарт деб ўйлайман. Ишонаманки келаси мавсум трибуна ашаддий ишқибозлар билан тўлиб тошади.

- Энди “Андижон” билан ҳамкорликни давом эттирасизми ёки...
- Клуб билан тузган амалдаги шартномам якунига етди. Ҳозирча бир тўхтамга келганим йўқ. Вақт кўрсатади.

- Айтганча бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна миллий терма жамоа йиғинига чақирув олдингиз...
- Ҳа, гарчи “Андижон” турнир жадвалида сўнгги поғонани банд этган бўлишига қарамай миллий терма жамоамиз устози Миржалол Қосимов мени ҳам навбатдаги ташкил этиладиган йиғинларга таклиф этди. Бунинг учун мураббийдан миннатдорман ва унинг ишончини оқлаш учун бор кучим билан ишлайман.

- Прагадан қачон қайтасиз?
- Насиб қилса 21 ноябрь, жума куни Тошкентда бўламан.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика