UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  0 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  3 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  1 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  1 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  6 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  6 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  11 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  4 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  16 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  27

Азиз Ибрагимов "Андижон"да Янгиликлар

Азиз Ибрагимов "Андижон"да

Кеча кечки машғулот жараёни мухлислар учун ўзгача ўтди.
Куннинг иккинчи ярмида Андижонга тажрибали ярим ҳимоячи Азиз Ибрагимовни келишини хабар қилиб ўтгандик.
Кутилганидек кечги машғулотлар жараёнида Азиз Ибрагимов “Соғлом авлод” стадионига кириб келди. Бундан хурсанд бўлган бўлган мухлислар футболчини зўр олқишлар билан кутиб олишди. Чунки кўплаб ишқибозлар Ибрагимов “Андижон” таклифини қабул қилишини ўйламаганди. Уни бундай тарзда кутиб олишидан футболчининг ўзи ҳам мамнун бўлди.

Ибрагимов машғулотлар жараёнини кузатди ва ундан сўнг жамоа устози Сергей Шевченко билан суҳбатлашди. “Андижон”га келиши ҳақида Ибрагимов қуйидаги фикрларни билдирди.

- Охирги жамоам “Богемианс” билан шартномам ниҳоясига етаётганди. Бу орада мени Улуғбек Мирзаев “Андижон”га таклиф қилди. Бу йил “Андижон”ни 50 йиллик юбилейи бўлишини ва жамоа олдига олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолиш вазифаси қўйилганини айтди. Қолаверса, жамоадаги вазиятни тушунтириб, янги мураббий ва ўйинчилар келганини айтди. Шу инсон туфайли “Андижон”га келдим. Худо хоҳласа, “Андижон”ни кучлилар сафида ўз ўрнини сақлаб қолишига қўлимдан келганча ёрдам бераман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика