UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Атлетико"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  6 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  0 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  20 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  33 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  8

Азиз Ҳайдаров: “Мухлислар ишончини оқлаймиз” Янгиликлар

Азиз Ҳайдаров: “Мухлислар ишончини оқлаймиз”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров Ўзбекистон футбол Федерацияси матбуот хизматига берган интервьюсида 12 ноябрь куни бўлиб ўтадиган КХДРга қарши ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

  • “Миллий терма жамоага йиғинга ким қандай кайфиятда келганидан қатъий назар унгача бўлган барча нарсани унутамиз ва фақат бўлажак ўйин ҳақида ўйлаймиз”, — дея сўз бошлади 30 ёшли ярим ҳимоячи.

    “Ўйлашимча, йигитлар яхши спорт формасида. Жамоадаги кўпчилик учун мавсум нихоялаб бораётгани ва уларнинг жисмоний кўрсатгичлари бироз пасайганини ҳисобга олган ҳолда мураббийлар штаби иш олиб боряпти. Ўйингача ҳамма тайёр ҳолатга келади, деб ўйлайман. Ундан ташқари футболчилар билан психологик тайёргарлик ишлари йўлга қўйилган. Чунки олдинда жуда муҳим ўйин кутяпти. Бу ўйиннинг қанчалик аҳамиятга эга эканини жамоадаги барча яхши тушуниб турибди. Бўлажак ўйинларни ўз фойдамизга ҳал қилиш учун бутун диққат эътиборимизни уларга қаратишимиз керак. Ҳеч кимда футболдан ташқари ҳеч қандай ортиқча ҳаёллар, ўй-фикрлар бўлмаслиги лозим”, — дея сўзида давом этди миллий терма жамоа сафида 71 бора майдонга тушган футболчи.  

    Жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичи доирасидаги дастлабки ўйинда КХДР майдонида учралган мағлубият ҳақида эслар экан, Азиз, жумладан шундай деди:

    “Дастлабки ўйинда бир қанча кутилмаган ҳолатларга дуч келдик. Биринчи навбатда бу — майдон. Чунки сунъий қопламали майдонда ўйнашини билганидан кейин футболчиларнинг иштиёқига бу нарса салбий таъсир ўтказмай қолмайди. Иккинчидан улар ўз мухлислари кўз ўйингида, уларнинг қўллаб-қувватлашларинидан қўшимча куч олган ҳолда ўйнашди”.

    Жавоб учрашувида эса у Ўзбекистон уч очкони қўлга кирита олиши ва мухлислар ишончини оқлашига ишонч билдирди.

    “Бу сафар эса энди биз ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз. Бу ўйинда майдонга рақибдан аввалги мағлубият учун ўч олиш учун эмас, балки, рақиб жамоасини мағлуб этиб, ўзимизга жуда керакли уч очкони қўлга киритиш учун тушамиз. Ортиқча эҳтиросга берилиб эмас, ақл билан ўйин кўрсатамиз. Мухлисларимиз бизга ишонишади. Ўйлайманки, мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлади ва ўйинни ғалаба билан якунлаймиз”.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика