Азиз Ғаниев олимпия терма жамоаси билан Дубайдаги мусобақада иштирок этади
05 ноя 2019 16:30
Янгиликлар
Азиз Ғаниев олимпия терма жамоаси билан Дубайдаги мусобақада иштирок этади
Бир неча кун давомида миллий терма жамоа машғулотларида иштирок этган "Насаф" ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев бугундан олимпия терма жамоаси ихтиёрига қўшилди.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 13-19 ноябрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида 23 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасида халқаро турнирда иштирок этади. Унда БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Сурия, Жанубий Корея ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Шунингдек, Ироқ ва Иордания U-23 терма жамоаларининг ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.
Любинко Друлович Ғаниевни Дубайдаги мусобақага олиб кетишни истагани учун футболчи ОТЖ машғулотларига қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ОТЖ январь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатида иштирок этади. Ушбу мусобақа орқали Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш имконияти мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар