UZ

Сўнгги янгиликлар

10:49АПЛнинг ўртамеёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  0 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  1 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  6 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  1 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  12 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  3 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  3 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5

Азиз Асимов йўқ пенальтини қўйган. 14-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси Янгиликлар

Азиз Асимов йўқ пенальтини қўйган. 14-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Жорий йилнинг 4 август санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 14-туридан ўрин олган учта баҳс якунига етди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 5 та баҳсли вазият юзага келди.

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:

1-вазият. "Андижон" - ОКМК тўқнашуви: баҳсли пенальти.

"Андижон" - ОКМК учрашувининг 37-дақиқасида мезбонларнинг 17-рақамли вакили рақиб жарима майдонига ёриб кираётган вақтда ҳимоячининг қаршилигига учради ҳамда йиқилиб тушди. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин пенальти белгилади, ВАР ҳам унинг қарорини маъқуллади.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи қулай вазиятга чиқиб бораётганди. Ҳимоячи уни очиқчасига чалиб, тўхтатиб қолган. 11 метрлик жарима зарбаси белгилаш учун асос етарли. Шу сабабли, комиссия томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб ҳисобланди.



2-вазият. "Андижон" - ОКМК ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Андижон" - ОКМК беллашувининг 90-дақиқасида меҳмонларнинг 28-рақамли футболчиси ўз жарима майдонида тўпни тўхтатаётган вақтда тўп унинг қўлига теккандек кўринди. Аммо бош ҳакам Рустам Лутфуллин пенальти учун асос етарли эмас, деб ҳисоблади ва баҳсни давом эттирди. ВАР ҳам унинг қарорини маъқуллади.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда ВАР вазиятга аралашмай тўғри қилган. Кадрлар ҳимоячининг қўлига ёки ўйнаш мумкин бўлган тана қисмига тўп текканини кўрсатиб бера олмаган. Ҳакам тўғри жой танлаган ва ҳолатни тўғри баҳолаган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топди.



3-вазият. "Металлург" - "Локомотив" қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.

"Металлург" - "Локомотив" учрашувининг 3-дақиқасида мезбонларнинг 24-рақамли футболчиси меҳмонларнинг 17-рақамли аъзосининг оёғига бутсасининг таг қисми билан жиддий зарба берди. Бош ҳакам Азиз Асимов дастлаб ҳимоячига сариқ карточка кўрсатди. Аммо ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргач, рефери қарорни қизил карточкага ўзгартирди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Футболчи рақибига нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилган. Бу каби ҳолларда тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.



4-вазият. "Металлург" - "Локомотив" тўқнашуви: баҳсли пенальти.

"Металлург" - "Локомотив" учрашувининг 20-дақиқасида мезбонларнинг 4-рақамли вакили меҳмонлар ҳимоячиси билан тўп учун курашга кирди ва жарима майдонида йиқилиб тушди. Бош ҳакам Азиз Асимов дастлаб пенальти учун асос етарли эмас, деб ҳисоблади ва баҳсни давом эттирди. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетгандан сўнг ВАР ҳаками Асимовни монитор ёнига чақирди ва рефери вазиятни тўлиқ ўрганиб, нуқтага ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга нотўғри аралашган. Ракурс орқали ҳолатни аниқ кўришнинг иложи йўқ. Шу сабабдан, 11 метрлик жарима зарбаси белгилаш учун асос етарли эмас. Комиссия томонидан ҳакамларнинг қарори нотўғри, деб ҳисобланди.



5-вазият. "Металлург" - "Локомотив" ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Металлург" - "Локомотив" беллашувининг 55-дақиқасида мезбонларнинг 22-рақамли футболчиси пойтахтликларнинг 2-рақамли вакилига қарши ўз жарима майдонида қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Азиз Асимов дарҳол нуқтага ишора қилди. ВАР ҳам унинг қарорини маъқуллади.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда ҳимояланаётган футболчи рақибининг орқасидан қўполлик ишлатиб, унинг тўпга эгалик қилишига қаршилик қилган. Пенальти белгилаш учун асос етарли ва Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика