Азар навбатдаги учрашувни ўтказиб юборишга яқин, унинг соғлиғида муаммолар бор

Eldor Akmurzayev
8 июл 2020, 19:10
“Реал” аъзоси Эден Азар оёғининг тўпиқ қисмида оғриқ сезмоқда.

Бу 28 июнь куни Ла Лига 32-тури доирасида бўлиб ўтган “Эспаньол”га қарши учрашувдаги рақиблар билан тўқнашувлар натижасида келиб чиққан.

Сешанбада Азар мадридликларнинг қолган ўйинчилари билан машқларда иштирок этган. Бироқ, гуруҳларга бўлинган ҳолда ўйин бошлангандан кейин у шерикларини тарк этди. 

Эден катта эҳтимол билан “Алавес”га қарши келаётган жума куни бўлиб ўтадиган баҳсда ҳам қатнашолмаслиги кутилмоқда. Аввалроқ, у "Хетафе" билан ўтган ўйинда ҳам иштирок этолмаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Cadena SER