Азар катта эҳтимол билан "Шахтёр"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Aziz Tukhtamuradov
16 окт 2021, 09:54
"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар формасини тиклашда давом этмоқда.

Бельгиялик футболчи соғлиғидаги муаммолар сабаб терма жамоадан клубга қайтиб келганди. У "Реал"да машғулотларни якка тартибда олиб бормоқда. Шу сабабли, Азар "Шахтёр"га қарши бўладиган ЕЧЛ ўйинини ўтказиб юбориши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни "Барселона" билан ҳам ўйнайди. Азар 2019 йилдан буён мадридликлар шарафини ҳимоя қилиб келаётган бўлсада, ҳали "Эл-класико"да умуман майдонга тушмаган. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca