UZ

Сўнгги янгиликлар

00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  12 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  167 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  7 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1

Азамат Абдураимов: "Тожикистон ўсмирлар терма жамоаси сафида ёши катта футболчилар кўплиги билиниб турибди" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Тожикистон ўсмирлар терма жамоаси сафида ёши катта футболчилар кўплиги билиниб турибди"

Куни кеча Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тожикистонда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Илк баҳсда вакилларимиз 0:4 ҳисобида мағлуб бўлишди. Иккинчи учрашувда эса Ўзбекистон 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйинлар ҳақида Азамат Абдураимов ўз фикрларини билдирди.

"Тожикистон ўсмирлари яхши жамоа. Ўтган йилга таққослаганда кўплаб ёши катта футболчиларни қўшиб олишган экан. Уларнинг ёши катта эканлиги кўриниб турибди. Аммо иккинчи ўйинда иккинчи таймда 10 футболчи бўлиб ўйнаганимизга қарамай биз уларни мағлуб эта олдик. Барибир бизнинг йигитлар кучлироқ.

Биринчи ўйиндаги мағлубиятнинг сабаби: Биз йиғин ўтказаётгандик, футболчиларга юкламалар берилганди, оёқлари ўзларига бўйсунмади. Бу йил ҳисобидаги илк халқаро ўйинимиз эди. Бизга тажриба тўплаш учун кўпроқ ўйинлар зарур. Аммо олдинги раҳбарият биронта турнир, биронта ўйин ташкил этиб бермади. Фақат чиройли гаплар бўлганди холос.

Яна бир сабаб: Бу йиғинга беш нафар асосий футболчини олиб кетмадик. Уларнинг ўрнига олиб кетилган футболчиларни синаб кўришни истадик, аммо ҳали тайёр эмасликлари кўриниб қлоди. Буларнинг барчаси ҳозир ўртоқлик ўйинларида кўрингани яхши.



Агар биз ҳам ҳар ойда йиғинлар ва халқаро ўйинлар ўтказганимизда, терма жамоанинг асосини аниқлаб олган бўлардик. Бизнинг муаммомиз: Ўз ёғимизда қовурилиб ётибмиз. Тошкент шаҳар чемпионатида "Пахтакор" барчани мағлуб этмоқда, кураш битта-иккита ўйинда бўлади. Улар бунда шиддатга тайёр эмаслар.

Шу боис имкон қадар кўпроқ ўйин ўтказиш керак ва мағлуб бўлишдан қўрқмаслик керак. Салбий натижа хотиржамликдан кўра кўпроқ фойда келтиради.

Кейинги ўйинда асосий таркибни туширдик ва улар характер кўрсатдик. Мағлуб бўлаётгандик ва ҳисобни тенглаштирдик. Камчиликда ғалаба қозониб кетдик. Бутун иккинчи таймда курашдик. Кийим алмаштириш хонасида қандай хурсандчилик бўлганини тасаввур қила олмайсиз! Коллектив мана шундай тузилади.

Равшан Эрматов ва янги раҳбарият иш кунининг илк кунида бизнинг мураббийлар штабимизни қабул қилишди, муаммоларимизни ҳал қилишди. Саралаш босқичига қадар режаларни тузиб олдик. Уларга раҳмат айтаман. Футбол кишилари билан гаплашиш осон ва оддий. Улар футболни ичидан билишади ва бизга энди ҳақиқатдан ҳам бизга эътибор қаратишганини ҳис қилдим", - дейди Азамат Абдураимов. 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика