UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0 10:22Анчелоттининг навбатдаги жамоаси қайси бўлиши очиқланди  6 09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  16 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  2 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  5 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  7 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади  1 01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  101 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  1 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  30 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  2 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  3 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  29

Азамат Абдураимов: "Қосимовнинг кетиши ва Бабаяннинг келиши тўғри қарор" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Қосимовнинг кетиши ва Бабаяннинг келиши тўғри қарор"

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Азамат Абдураимов бугунги ўзгаришларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
"Мен терма жамоа бош мураббийининг ўзгарганидан ҳайратга тушганим йўқ: барчаси шунга қараб кетаётганди, энг муҳими жамоа ва унинг атрофидаги ҳолат яхши эмасди. Миржалол эса менимча, доимий тарзда босим остида қолгани учун ортиқ ишлашни истамай қолди. Лекин ЎФФ Қосимов билан илиқ муносабатда хайрлашди. Унинг терма жамоадаги фаолияти алоҳида қайд этиб ўтилди. Бу энг муҳим вазият.

Менимча, Самвел Бабаяннинг тайинланиши энг тўғри танлов бўлди деб ҳисоблайман. Бу ҳақдаги анчадан буён гапириб келинаётганди, у ўтган йилги чемпионликдан сўнг ушбу лавозимга муносбилигини исботлаб бўлди. Қолаверса, уни ақлли ва тажрибали менежер деб биламиз. Унинг бу жиҳатлари кучли жамоа ва ягона мураббийлар штабини ташкил қилиш учун керак бўлади. У ташкил қиладиган тизимда ҳар бир мутахассис ўз иши учун жавоб берадиган бўлади, деб ўйлайман. Бундан олдин эса тартибсизлик кузатиларди. Агар мураббий ўз касбининг ҳақиқий усталарини эмас, ўзига яқин бўлган мураббийларни танлайдиган бўлса... Бу кулгули ва жуда қайғули кўринади, - деб ёзади Азамат Абдураимов ўзининг фейсбукдаги шахсий саҳифасида.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика