UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  4 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:23ЖЧ-2026 саралаши. Болгария - Испания, Словакия - Германия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  5 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  4 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  13 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1

Аёллар футболи. "Нефтчи" "Навбаҳор"ни мағлуб этди Янгиликлар

Аёллар футболи. "Нефтчи" "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Кубоги баҳсларида муваффақиятли одимлаётган “Нефтчи” вакиллари “Навбаҳор” тўсиғидан ўтиб, чорак финалга йўлланмани қўлга киритишди.

“Нефтчи-W” жамоаси нимчоракнинг илк баҳсини сафарда, “Навбаҳор”га қарши олиб боришди ва 5:0 натижасида ғалабага эришишди. Баҳсда “Нефтчи”дан Адиба Омонова икки марта пенальтини аниқ амалга оширди. Шунингдек Шахноза Каримов, Хилола Обиджонова ҳамда Зархумор Неъматовалар биттадан гол киритишга эришишди.

Бугун эса Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионда мазкур баҳснинг жавоб учрашуви ўтказилди. Қизғин кечган рақобат голларга бой ўтмаган бўлсада, вакилларимизнинг зафари билан хотима топди. 1:0. Учрашувдаги ягона голга Зархумор Неъматова муаллифлик қилди.
 
“Нефтчи-W” жамоасининг Ўзбекистон Кубоги чорак финалидаги рақиби 4 сентябрь кунги қуръа ташлаш маросимидан сўнг маълум бўлади. Вакилларимизга навбатдаги босқичда ҳам омад тилаб қоламиз!

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика