UZ

Сўнгги янгиликлар

06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  0 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5

Аёллар футболи. Бугун “Яшил майдон маликалари” мусобақаси старт олади Янгиликлар

Аёллар футболи. Бугун “Яшил майдон маликалари” мусобақаси старт олади

Бугун мамалакатимизнинг тўртта шаҳрида Ўзбекистон аёллар футболи ассосацияси томонидан ташкил этилаётган, II Республика “Яшил майдон маликалари” футбол мусобақаси бошланади.

Ушбу мусобақа низомига кўра, мазкур футбол мусобақаси иштирокчилари биронта олий лига ёки биринчи лига жамоаларида қайд этилмаган футболчилар бўлиши шарт. Мусобақа иштирокчиларининг ёши ҳам 17-30 қилиб белгиланган.

Кўриниб турибдики, мусобақа ўтказилишидан асосий мақсад, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш ва уларни оммавий спорт турига жалб этишдан иборат.

“Яшил майдон маликалари” футбол мусобақаси тақвими қуйидагича.

2 август куни мусобақа ишитрокчиларини рўйхатга олиш ва қуръа ўтказилади.

1-минтақа – Жиззах, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари жамоалари ўртасида

2 – 6 август кунлари Жиззах шаҳрида.

 

2-минтақа – Наманган, Андижон, Фарғона вилоятлари жамоалари ўртасида

2 – 5 август кунлари Наманган шаҳрида.

3-минтақа – Самарқанд, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари жамоалари ўртасида

2 – 6 август кунлари Самарқанд шаҳрида.

4-минтақа – Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Хоразм вилоятлари жамоалари ўртасида

2 – 5 август кунлари Нукус шаҳрида.

Қизлар ўртасидаги футбол бўйича “Яшил майдон маликалари” футбол мусобақаси ФИНАЛи 17-19 август кунлари Навоий шаҳрида бўлиб ўтади.

17.08.2016 – Минтақалар ғолиблари учун ваколатли ҳайъат йиғилиши

18.08.2016 – Ярим финал учрашувлари: 1-4, 2-3

19.08.2016 – 3-ўрин учун, ФИНАЛ учрашуви ва тақдирлаш маросими.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика