"Айнтрахт" учинчи ёш испаниялик ўйинчи билан шартнома имзолади
07 июл 2021 11:23
Янгиликлар
"Айнтрахт" учинчи ёш испаниялик ўйинчи билан шартнома имзолади
Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби Энрике Эрреро Гарсиянинг трансферини эълон қилди.
16 ёшли испаниялик футболчи 4 йиллик шартнома имзолади.
"Энрике - катта имкониятларга ва ҳаяжонли истиқболга эга ўйинчи. У бу ерда ўсиш ва футболдаги илк профессионал қадамларини қўйиш имкониятига эга бўлади", - дейди немис клуби спорт директори Маркус Кроше.
Эрреро - "Айнтрахт" 2021 йилда шартнома имзолаган учинчи ёш испаниялик футболчи. Олдинроқ жамоага 16 ёшли Игнасио Ферри ва 17 ёшли Фабио Бланко ўтган эди.
Фикрлар