UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  1 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  9 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2

Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик" Янгиликлар

Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Жайхун" - "Олимпик MobiUz"" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Айбек Нурбаев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Барча  "Жайҳун" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Уч очко сув ва ҳаводек зарур эди. Сўнгги икки ўйинларда кўнглимиз тўлмаётганди. Шу боис бугун ютмасак бўлмасди. "Олимпик Мобиуз"ни яхши билардик, шу пайтгача 3 маротаба тўқнаш келгандик. Йигитларга ғалаба зарурлигини айтгандим. Аввалги ўйинларни унутиб бошқача тайёргарлик кўрдик. Рақибни ўрганиб чиққан ҳолда ўйинларни таҳлил қилдик. Ўйинга келсак, назорат жамоамиз томонда бўлди. Рақиб дарвозасига тўплар киритилди. Голларни керакли вақтда урдик. "Олимпик Мобиуз"ни яхши биласизлар. Таркибида терма жамоа футболчилари бор. "Локомотив" билан кечган ўйинларини томоша қилдик, ҳар бир футболчи ўрганилди. Рақиб 2 та голни ўз хатоларимиздан сўнг уриб кетди. Умуман олганда жамоамдан мамнунман",- дейди Айбек Нурбаев. 

- Асадулла Кутибаевни захирага олиниши нима билан боғлиқ? 

- Асадулла ёзги йиғинимизда қатнаша олмади. Жароҳатдан қайтди. Секин-аста жамоамизга қўшилиб борди. Ўйин амалиёти беряпмиз. Бугун ротация қилмасак бўлмасди. Қайсидир маънода таваккал қилдим. Асадулла тўлиқ спорт формасида эмас. Олдинда ўйинларимиз бор. Асадулла ўзини кўрсатади деб ўйлайман. Режам бўйича уни бир тайм кўриб олмоқчи эдим. Ёмон ўйнамади, бироз жисмоний томондан оқсади. 

- Голдан сўнг орқага ўтириб қолдик... 

- Бу табиий ҳолат. Балки ёш, балки тажрибасизлик етишмади. Ғалаба қозондик деб ўйлашади. Ўйиндан-ўйинга кучайиб боришимиз керак. Бу йигитлар келажакда Суперлигада, терма жамоада ўйнашади. 

- Биринчи даврада гол уришга қийналган бўлса, иккинчи даврада гол ўтказмасликда муаммога учрамоқда... 

- Бу тажриба билан боғлиқ. Ҳар бир позицияда муаммоларимиз бор. Бегис Куанишбаев ўзини кўрсатди. Буни таъкидлаш зарур.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика