UZ

Сўнгги янгиликлар

20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  2 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  19 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  1 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  5 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  21 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  10

Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман" Янгиликлар

Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"

Про-лиганинг 3-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Жайхун" бош мураббийи Айбек Нурбаев матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин қийин бўлишини билардик ва шунга яраша яхши тайёргарлик кўргандик. Таркибимиз ёш, Про-лигани энди кўраётган, биринчи марта сафар ўйинларига чиққан йигитлар. Улар бирданига "Локомотив" билан ўйнашмоқда. Йигитлар ёш, улар билан фахрланаман. Бугунги ўйинда асосий эътиборни стандартларга қаратдик. "Локомотив" ҳам стандартларга таянди, чунки уларнинг ҳужумида бўйи узун футболчилар кўп. Шунга қарамасдан стандартлардан голлар қўйиб юбордик. Футболчиларимга тажриба етишмаяпти. Биринчи ва иккинчи голларимизни ўтказиб юбормаслигимиз керак эди. Буни кулгили голлар деса ҳам бўлади. Ишлашда давом этамиз, кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Икки кундан кейин бизни кубокда "Хоразм"га қарши ўйин кутиб турибди, айнан шу ("Дўстлик" стадиони) стадионда. Кейинчалик "ФарДУ" билан ўйнаймиз. 3та ўйин учун сафарга чиққанмиз.

- Мавсум бошланмасидан олдин "Локомотив"ни барча мухлислар Суперлигага чиқиб бўлди деб ҳисоблашмоқда. Бу ҳақда мураббий сифатида нима дея оласиз?

- Йўқ. Мен ундай демаган бўлардим. Майдон текис, тўп юмалоқ дейишади. Эндигина 3-тур якунланди. Олдимизда ҳали 17та ўйин бор. Шу вақт давомида "Локомотив" 2 марта Нукусга боради, бизнинг майдонимизда икки марта ўйнайди. Улар ҳам ҳали сафар ўйинларида ўйнашади. Икки марта ўз майдонида ўйнаб, бир марта Фарғонага сафар уюштирди. Ҳали "Локомотив" анча қийналади деб ўйлайман. Бизнинг биринчи жамоамиз "Арал" ҳам ўйинларга яхши тайёргарлик кўрмоқда. "Локомотив"ни чиқиб бўлди деб олдиндан айта олмайман. Бу жамоага омад тилайман ва бу жамоа Суперлигага қайтса, фақатгина хурсанд бўламан.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика