

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Мюнхен клуби бош директори Оливер Кан Монакодаги учрашув давомида футболчининг агенти Мино Райола билан 19 ёшли нидерландияликнинг эҳтимолий трансферини муҳокама қилди.
"Аякс" ўйинчи учун 30 миллион евро атрофида олмоқчи, хавбекнинг ўзи немис клубига ўтишга қарши эмас.
Гравенберх 2021/22 йилги мавсум "Аякс" таркибида 34та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 4та ассист қайд этди.



