"Аякс" футболчиси "Манчестер Сити"да ўйнашни орзу қилади
15 апр 2020 10:44
Янгиликлар
"Аякс" футболчиси "Манчестер Сити"да ўйнашни орзу қилади
"Аякс" ўйинчиси Эдсон Альварес "Сити"да ўйнашни хоҳлашини яшириб ўтирмади.
"Агар қачондир "Манчестер Сити" таркибида ўйнасам, ажойиб бўлар эди. Мен ёшлигимдан ушбу клубнинг ашаддий мухлисиман, агар улар менга таклиф юборишса, ҳеч иккиланмасдан "Манчестер Сити"га борардим", - дейди Альварес.
Мексика терма жамоасининг 22 ёшли ўйинчиси 2019 йилнинг ёзида "Аякс"га "Америка"дан ўтган эди.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 25та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.
Фикрлар