"Аякс" 24 ёшли мексикалик футболчи билан шартнома тузди
11 авг 2022 23:10
Янгиликлар
"Аякс" 24 ёшли мексикалик футболчи билан шартнома тузди
"Америка" ҳимоячиси Хорхе Санчес "Аякс" футболчисига айланди, дея хабар берди клуб расмий сайти.
24 ёшли мексикалик билан шартнома 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Ёш футболчи янги клубида 19-рақам остида тўп тепади. Transfermarkt портали келишувни 5 миллион еврога баҳоламоқда.
Санчес ўтган мавсум барча турнирларда 32 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар