UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  1 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  1 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  24 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0

Ахбор Имомхўжаевнинг таваллуд айёмидан фотомақола Янгиликлар

Ахбор Имомхўжаевнинг таваллуд айёмидан фотомақола

Хабарингиз бор, 19 февраль куни барчамиз учун устоз саналмиш - Ахбор Имомхўжаев 80 ёшга тўлдилар.

Шу муносабат билан, куни кеча бунёд этилиб, фойдаланишга топширилган паралимпия қўмитасининг биносида устознинг туғилган кунларига бағишланган кеча бўлиб ўтди. Мазкур тадбирнинг эсда қоларли суратларини эътиборингизга тақдим этамиз.

Бу мақолани, ҳеч иккиланмай "МЭТРЛАР ДАВРАСИДА", - деб ҳам аташимиз мумкин.


"News Arena" газетасининг бош муҳаррири, Фазлиддин Сатторов нашрнинг мазкур сонини устоз учун бағишлади. Ахбор дода икки фарзанди, Аброр ва Зафар Имомхўжаевлар билан меҳмонларни кутиб олишга шайланиб туришибди.


Илк меҳмонлар ҳам кела бошлади. Биринчилардан бўлиб, ўзбек футболининг тирик афсонаси, Биродар Абдураимов мажмуага ташриф буюрди.


60-70 йиллар футболини ёд этар эканмиз, уни Тўлаган Исоқовсиз тасвирлаб бериш қийин. Ахбор Имомхўжаев эса айнан у кишининг ўйинларини шарҳлаган кам сонли сухандонлардан бири бўлган.


Биродар Абдураимовнинг ёнида, Ахбор Имомхўжаев билан елкама-елка туриб фаолият олиб борган Владимир Сафаров. Владимир Ашотовични шубҳасиз, ўзбек футболининг статистика қироли деб айтишимиз мумкин.


ЎФФнинг фахрийлар кенгаши раиси - Наримон Жалолов, федерация номидан устозга тўн кийдиряпти.


Осиё ўйинлари ғолиблари, Миржалол Қосимов, Азамат Абдураимов, Илҳом Шарипов ва Абдусамад Дўрмонов, уларнинг қаторида Алексей Евстафеев.


Юбилярга тўн кийдирилмоқда.


Табиийки, уларнинг орасида Миржалол Қосимов ҳам бор.


Эсдалик учун суратга тушамиз...


Юрий Вазгенович, ўзининг ичак узди латифалари билан келганларни кулдиряпти.


Кетиш олдидан, дуо...

Фотомақола муаллифи Нодирхўжа Юлдашев



Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика