UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  1 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  3 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  2 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  10 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  3 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  8 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  6 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1

Ахбор Имомхўжаевни табриклаймиз Янгиликлар

Ахбор Имомхўжаевни табриклаймиз

Бугун ўзбек футбол журналистикаси фахрийси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, Республика тоифасидаги ҳакам, "Олтин қалам” Миллий мукофоти соҳиби, Халқ таълими аълочиси, таниқли шарҳловчи Ахбор Имомхўжаев 84 ёшни қаршилади.

Ахбор Имомхўжаевнинг ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссасини сўз билан таърифлаш мушкул.

Бу инсон ўзбек футболи тарихи ҳақида бир қатор китоблар муаллифи ҳам ҳисобланади. Жумладан, Ахбор Имомхўжаев қаламига мансуб бўлган “Футбол қувончим, дардим, фахрим”, “Мафтунингман футбол”, “Ўзбегимнинг Миржалоли” каби китобларни кенг жамоатчилик катта қизиқиш билан ўқиб келмоқда.

Ахбор Имомхўжаевни қутлуғ 84 ёши билан муборакбод этамиз. Футбол фахрийсига узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик тилаб, узоқ йиллар давомида мухлислар эътиборида бўлиб юришини тилаймиз!



Ахбор Имомхўжаевнинг таваллуд айёмига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"        

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика