Автомобиллар АГМК аъзоларини кутмоқда ФОТОГАЛЕРЕЯ

Tolibjon Qosimov
9 ноя 2018
Олмалиқ шаҳрида катта футбол байрами давом этмоқда.

АГМК клуби Ўзбекистон кубогини қўлга киритгани муносабати билан бугун шаҳарда катта байрам тадбири ўтказилмоқда.

Бугун АГМК мураббий, футболчи ва ходимларига клуб раҳбарияти томонидан автомобиллар топширилади.


Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов ва клуб директори Мухтор Қурбоновга "Жентра" (Ласетти), футболчилар ва мураббийлар штабидагиларнинг ҳар бирига "Кобальт", клубнинг ишчи гуруҳи (Админсраторлар, шифокор, массажчи, матбуот котиби ва ҳ.)дагиларга эса "Спарк" автомобиллари топширилади. Айни пайтда уловларнинг барчаси стадионга келтирилган.



АГМК жамоаси аъзоларини муносиб эътироф билан қутлаб қоламиз.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia