Австралиядаги дўконда "Тоттенхэм"нинг келаси мавсум учун тайёрланган либослари сотиляпти
21 апр 2016 14:16
Янгиликлар
Австралиядаги дўконда "Тоттенхэм"нинг келаси мавсум учун тайёрланган либослари сотиляпти
Интернетда "Тоттенхэм"нинг келаси мавсум учун тайёрланган янги либосларининг суратлари пайдо бўлди.
Чарли Парриш ушбу расмларни ўзининг "Твиттер"даги саҳифасига жойлаган.
Март ойида Британиянинг DailyMail нашри "шпорлар" Nike компанияси билан шартнома имзолашга яқин турганини эълон қилган эди. Суратлардаги либосларда эса "Under Armour" компаниясининг логотиплари туширилган.
Маълумотларга кўра, "Тоттенхэм" 2018 йилдан бошлаб Nike билан ҳамкорликни бошлаши мумкин. Томонлар ўртасидаги келишув 30 млн. еврога (йилига) баҳоланмоқда.
Фикрлар