Австралия U-20 устози: "Қолган иккита учрашувда ғалаба қозонсак, гуруҳдан чиқа оламиз"
02 мар 2023 15:39
Янгиликлар
Австралия U-20 устози: "Қолган иккита учрашувда ғалаба қозонсак, гуруҳдан чиқа оламиз"
"Бугун ўзимиз хоҳлагандек ўйнай олмадик. Вьетнам жамоаси яхши ҳаракат қилди. Бугунги ўйинмиз мени ранжитди", – деди австралияликлар устози.
- Жамоангиз ўйинни яхши бошлади, лекин голдан сўнг жамоа ўз ўйинини ёқотиб қўйгандек кўринди, шу ҳолатга изоҳ берсангиз...
- Биринчи навбатда, вьетнамлик ўйинчилар ўз вазиятидан фойдалана олишди ва гол уришди. Биз эса голдан сўнг ўзимизга кела олмадик, кейинги учрашувларда яхшироқ харакат қиламиз.
- Бугунги мағлубият сабаби нимада деб ўйлайсиз?
- Вьетнам жамоаси биздан фарқли ўлароқ яхши учрашув ўтказди. Бизда хавфли вазиятларни голга айлантириш оқсади. Бор эътиборимизни кейинги учрашувларга қаратамиз ва қолган учрашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
- Кейинги учрашув Эрон терма жамоаси билан кечади. Бу борада қандай фикрдасиз?
- Эрон кучли рақиб, бугун футболчилар дам олишади ва ертадан бошлаб Эрон ҳақида ўйлашни бошлаймиз. Ўйин осон ўтмаслиги аниқ, лекин бизга ғалаба зарур.
- Вьетнамга қарши баҳсдан сўнг Австралия терма жамоасининг гуруҳдан чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Агар қолган иккита учрашувда ғалаба қозонсак, гуруҳдан чиқа оламиз. Ҳали ҳеч нима йўқотилмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига ОКМКдан устун келди
АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!
Фикрлар