UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  8 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  23 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0

Австралия - БАА. Превью Янгиликлар

Австралия - БАА. Превью

Осиё Кубоги иккинчи ярим финалидан ўрин олган Австралия ва БАА ўртасидаги ўйин Ньюкасл шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади.
Австралия гуруҳда Қувайт (4:1) ва Уммонни (4:0) мағлуб этди, Жанубий Кореяга (0:1) ютқазиб қўйиб иккинчи ўринни эгаллади. Чорак финалда мезбонлар Хитой дарвозасига жавобсиз иккита гол урди.

БАА эса "C" гуруҳида Қатар (4:1) ва Баҳрайнни (2:1) таслим қилди, Эрон (0:1) ютқазиб қўйди. Чорак финалда араблар амалдаги Осиё чемпиони Японияни пенальтилар сериясида мағлуб этди - 5:4.

Австралия ўз тарихида учинчи бор қитъа чемпионати финал босқичида қатнашмоқда. Жамоанинг мусобақадаги энг яхши натижаси 2011 йил қайд этилган. Қатарда "соккерузлар" финалда иштирок этишганди.

БАА учун бу йилги мусобақа 9-Осиё Кубоги ҳисобланади. Ушбу жамоа 1996 йил ўз уйида ташкил этган қитъа чемпионатида финалга қадар етиб борган.

Бу икки жамоа ўзаро 2 марта тўқнаш келган. БААда бўлиб ўтган иккала баҳсда ҳам томонлар нурсиз дуранг қайд этишган.

Ушбу жамоалар бугун Осиё Кубоги доирасида илк бор бир бирларига қарши майдонга тушишади.

Австралия - БАА
Ярим финал, 27 январь 14:00
Ньюкасл, "Ньюкасл" стадиони
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов
Қанот ҳакамлари: Абдулҳамидулло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)
Тўртинчи ҳакам: Абдулраҳмон Ҳусайн (БАА)
Назоратчи: Субҳиддин Моҳд Солиҳ (Малайзия)
Комиссар: Камел Токабаев (Қирғизистон)


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика