"Атлетико" "Реал"нинг ҳакамликни танқид қилгани ҳақида: "Айримлар доим улар фойдасига шамол эсишига одатланиб қолишган"

Alisher
9 мар 2021, 13:15
"Атлетико" Ла Лига (1:1) ўйинидан сўнг "Реал"нинг ҳакам қарорини танқид қилаётганига муносабат билдириб твит ёзди.

"Улар ҳатто тўғри қарорни ҳам танқид қилишади... Айримлар доим улар томонга шамол эсишига кўникиб қолишган", - дейилади "Атлетико" расмий твиттерида.

Биринчи тайм сўнггида жарима майдончаси ичида тўп "Атлетико" ҳимоячиси Фелипенинг қўлига тегди. Ҳакам Алехандро Эрнандес Эрнандес эса эпизодни баҳолаш учун VAR'дан фойдаланди, аммо ҳакамнинг қарори якунда ўзгармади.

Бу қарорга "Реал" ўйинчилари, жумладан Каземиро ва Карим Бензема қарши чиқишди.

[instagram]

 [/instagram]

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/Atleti

Сўнгги янгиликлар

Барча ›