UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  0 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  21 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  5 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  2 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  18 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  13 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  10 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  27 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  221 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3

«Атлетико Мадрид» Ўзбекистонда футбол академиясини очмоқчи Янгиликлар

«Атлетико Мадрид» Ўзбекистонда футбол академиясини очмоқчи

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги эълон қилган хабарда шундай дейилади:

«Атлетико Мадрид» футбол клуби вакиллари Ўзбекистонда футбол академияси очиш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бош вазир ўринбосари, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдухакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Мадрид шаҳрига хизмат сафари давомида «Атлетико Мадрид» футбол клуби раҳбарияти ва мутасаддилари билан учрашиб, ҳамкорликка доир музокаралар олиб борди.

Делегация вакиллари Испания томонга Ўзбекистон Президенти томонидан 2021 йилнинг «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилгани, мамлакатимизда аҳолини спортга кенг жалб қилиш йўлида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда футболга стратегик спорт турларидан бири сифатида эътибор қаратилиши ҳақида батафсил маълумот беришди.

«Атлетико Мадрид» вакиллари ўз ўрнида хорижда очилган академиялари фаолияти, Ўзбекистон туризм салоҳиятини дунё бўйлаб футбол ишқибозларига танитишдаги маркетинг имкониятлари ҳақида батафсил тақдимот ўтказишди.

«Атлетико Мадрид» футбол клуби вице-президенти Иниго Азнар ушбу ҳамкорлик катта натижалар олиб келишини таъкидлаб, буюк тарихга эга юрт ёшларидан мамлакатни дунёга танитадиган спортчилар етишиб чиқишига ишонч билдирди.

Учрашув якунига кўра, «Атлетико Мадрид» клуби вакиллари Ўзбекистонда футбол академиясини ташкил этиш ва клуб имкониятларидан келиб чиқиб, мамлакатимизнинг туризм салоҳияти тарғиботида ҳамкорлик қилишни таклиф қилди.

«Атлетико Мадрид» клуби раҳбарияти тез орада Ўзбекистон томонига тижорий таклиф юборишини, томонлар ўзаро келишувга эришган тақдирда, клуб мутасаддилари Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди".

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика