"Атлетико" де Хеани ортга қайтариши мумкин
30 сен 2022 16:20
Янгиликлар
"Атлетико" де Хеани ортга қайтариши мумкин
Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ва Испания терма жамоаси дарвозабони Давид де Хеа билан қизиқмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Испания клуби дарвозабонни келаси ёзда, унинг манкунианликлар билан шартномаси якунланганда қўлга киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
МЮ келишувни автоматик равишда 2024 йилнинг ёзига қадар узайтириши мумкин, бироқ испанияликнинг маоши юқори бўлгани учун клуб бу имкониятдан фойдаланмаслиги мумкин.
31 ёшли де Хеа жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" дарвозасини 8 та ўйинда қўриқлаб, 9 та гол ўтказиб юборди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар