"Атлетик" футболчисидан ақлбовар қилмас натижа
10 фев 2020 11:42
Янгиликлар
"Атлетик" футболчисидан ақлбовар қилмас натижа
Испания чемпионати 23-турида Бильбаонинг "Атлетик" жамоаси меҳмонда "Реал Сосьедад" билан куч синашди.
Ўйиннинг 65-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очган бўлса, 6 дақиқа ўтгач, Иньяки Уильямс жавоб тўпини киритди ва меҳмонлар уйга очко билан қайтишлари учун умид учқунлари пайдо бўлганди. Аммо 83-дақиқада Исаак уларни ранжитди. Икер Муньяиннинг ўйин охиридаги қизил карточкаси эса ўйинга сўнгги нуқтани қўйди.
Бильбаоликлар мағлуб бўлишди, лекин жамоа сафидаги ягона гол муаллифи билан боғлиқ бир қизиқ факт мавжуд. Инаки Уильямс 2016 йил 17 апрелидан буён "Атлетик"нинг Ла Лига доирасидаги бирорта ўйинини ўтказиб юбормади.
Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, бу 141та учрашув дегани!
Ўхшаш янгиликлар
23:11
Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади" 2
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар